2000-йиларнинг бошларида хорижда ўқишни орзу қилганлар Россиянинг консалтинг агентликларига мурожаат қилишга мажбур эдилар. Баъзилар эса маълумотларни мустақил топишга уринарди. Юқори технологиялардан фойдаланиш имконияти ўқишни истаганлар «биринчи қўлдан» ахборот олишларини енгиллаштирадигандек туюларди. Аммо, интернет макони - ишончсиз ва маккор нарса. Сиз топган ахборот «фейк» - сохта бўлиб чиқмаслигига, Сизни ярим йўлда ташлаб кетмасликларига ва оддий тармоқ фирибгарларига дуч келмаслигингизга ҳеч қандай кафолат йўқ ва бўлмайди ҳам. Бу таълим соҳасидаги таклиф одамларнинг таълим соҳасидаги консалтингга бўлган эҳтиёжларини миқдор жиҳатдан қондира олмайдиган давр эди. Айнан ўшанда компания асосчиси бизес-мактабда ўқишни муваффақият билан тамомлаб Англиядан қайтгач, ўз ватани Ўзбекистонда шу соҳада ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. Дастлаб компания фақат тил ўргатиладиган таълимга йўналтирилган бўлиб, хорижда лингвистик дастурларни таклиф этадиган мактаблар билан ишларди. “Тилни шу тилда гапирадиган мамлакатда ўрган” - бу компаниянинг биринчи шиори. Ушбу йўналишни ривожлантирар экан, “Education Standard” компанияси ўзи ҳам ривожланди. 2005 йилда Education Standard Санкт-Петербургда ўтган ALPHE Conference биринчи Профессионал Таълим Кўргазмасида иштирок этди. Бу халқаро кўргазма компания тарихида туб бурилиш ясади. Education Standard стратегияси мутлақо ўзгарди - биз фақат мактаб ва коллежларга бевосита ташриф буюрганимиздан кейингина улар ҳақида маълумот берамиз. Турган гапки, бундай ёндашув аниқ маълумот бериш имконини беради. Бундан ташқари, бизнинг мижозларимиз таълим муассасида яшаш шароити ҳақида холис маълумот ола бошладилар. Натижада, таклифлар портфолиосини кенгайтирдик ва мижозларимизнинг чексиз ишончини қозондик. Яқин орада ICEF аъзоси бўлдик. Study World Fair London 2010 (Англия); ICEF Miami 2011, 2015 (АҚШ); School Connections Miami 2011 (АҚШ); WEBA London 2012 (Англия); ICEF Brisbane 2013 (Австралия); ICEF Moscow 2016 (Австралия); ICEF Moscow 2016 (Россия); ICEF Toronto 2016 (Канада) каби нуфузли конеренсияларда иштирок этмоқдамиз.
Келажакда биз ўз алоқаларимизни кенгайтиришни, сўнгра Education Standard компаниясининг асосий корпоратив олий мақсадини амалга оширган ҳолда, мавжуд алоқаларимизни мустаҳкамлашни режалаштирмоқдамиз. Education Standard Consulting Group: асосий корпоратив олий мақсади: хорижда таълим олиш қулай, хамёнбоп бўлиши, ўзини оқлаши ва қоплаши учун барча шароитлар яратиш, шу орқали кўп маданиятли алоқалар ривожланишига ва замонавий жамиятга фавқулодда зарур бўлган тоқатлилик шаклланишига кўмаклашади. Аминмизки, халқаро кўламда илмий ва ишбилармонлик алоқалари ўрнатилиши ва муносабатлар ривожланишига кўмаклашмоқдамиз. Хорижий таълим муассасасига ўқишга киришга тайёргарлик - узоқ ва кўп босқичли жараён. Халқаро таълим дастурининг ягона стандарти йўқ: ҳар бир мамлакат ва ҳар бир таълим муассасаси ўқишга кирувчиларга қўйиладиган ўз талаблари тизими ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади.
EDUCATION STANDARD CONSULTING GROUP вакиллари компания билан ҳамкорлик қиладиган таълим муассасаларига мунтазам ташриф буюрадилар. Биз рейтинглар ва молиявий аҳволдан хабардормиз. Бундан ташқари, биз қанча мижозларимиз ўқишга кириши ва ўқишдан кейин ишга жойлашиши ҳисобини юритамиз. Замонавий таълим концепциялари - бу, аввало, вақт синовидан ўтган Европа университет анъаналари билан ўқув жараёни самарадорлигини таъминлайдиган турли инноватсион амалиётларнинг оқилона уйғунлиги. Дунё «билим индустрияси» таркибидаги етакчи таълим муассасаларининг таълим сиёсати «эски» ва «янги»нинг ўзаро уйғунлигига асосланган. Ер юзининг аксарият қисмини қамраб олган молиявий инқироз хорижда таълим олишни истаган потенциал абитуриентларнинг режаларига мутлақо таъсир қилмади - бугун халқаро таълимга эҳтиёж катта, унинг обрўси тобора ошиб бормоқда. Статистика ҳам шундан далолат бермоқда. Замонавий инсон қуйидаги ақидага амал қилади: ўқиш учун ортиқча тўлаш жоиз эмас, сифатли таълим учун кўпроқ тўлаш мумкин ва керак.
Хорижда таълим олиш - Сизнинг келажакдаги муваффақиятларингиз гарови. Халқаро намунадаги диплом беташвиш талабалик йилларини эслатадиган «уй сувенири»га айланмайди, балки Сизнинг манфаатларингизга ишлаб, кўзланган мақсадга хизмат қилади. Бу таржима, ишонтириш ва тасдиқ талаб қилмайдиган ҳужжат келажакда ўз эгасига нуфузли, кўп ҳақ тўланадиган ишни, иш берувчилар томонидан юқори ишонч билдирилишини ва, албатта, мансаб поғонасида юқорига кўтарилишни кафолатлайди. Бундан ташқари, «таълим саёҳати» - бу дунёни кўриш, ўзга мамлакатларнинг маданияти билан танишиш, бошқа тилни мукаммал ўзлаштириш ва вақтни шунчаки қизиқарли ва билим олиб ўтказиш учун аъло имконият. Бизнинг хизматларимиз билан «БИЗНИНГ ХИЗМАТЛАРИМИЗ» бўлимида батафсил танишишингиз мумкин. Биз тўғримизда нималар ёзишлари қизиқми? Ҳавола бўйича ўтиб, 26-бетда ўқиш мумкин (инглиз тилида).